Хитойнинг Хенан вилоятидаги автошосседа 40 автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полициядан хабар беришларича, Сисян ноҳиясида йўлнинг икки километрлик қисмида бирданига бир неча ЙТҲ юз берган. Ҳодиса оқибатида яна бир киши жабрланган, унинг аҳволи оғир.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияларга кучли туман ва кўриш шароитининг оғирлиги сабаб бўлган. Ҳодисалар юзасидан текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)