ИШИД террорчилик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўринбосари — Аяд ал-Жумайлий ўлдирилди. Бу ҳақда, Ироқ ҳарбий разведкаси маълумотларига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Хабар беришларича, бу ҳақда дастлаб Ироқ телевидениеси орқали ахборот берилган, бироқ унда террорчининг ўлими тафсилотлари маълум қилинмаган.
Аввалроқ ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий Ироқ чўлларида яшириниб юриши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)