Индонезияда 1 апрель, шанба куни рўй берган кўчки оқибатида 20 дан ортиқ киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса Шарқий Ява вилоятининг Баранар қишлоғида юз берди. Кўчки туфайли 30 та уй ва транспорт воситаларига зарар етди. Расмийлар 27 кишини кўчки босиб қолганини маълум қилди.
Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли бедарак йўқолганлар сони 38 киши эканлигини билдирмоқда. Уларни қутқарувчилар, аскарлар ва кўнгиллилар қидирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)