Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Лангар” қўрғонида жойлашган иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 август куни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи О. Джураев ва Навоий ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари С. Бурхонов томонидан Навоий вилояти, Хатирчи тумани “Лангар” қўрғонида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган икки дона дор йўлининг техник ҳолати, норматив хужжатлар талабларига қай даражада жавоб бериши бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
-FxClsTsC.avif)

Ўрганиш давомида дор йўлидан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари раҳбар ва масъулларига мавжуд камчликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилган ҳолда, тегишли рухсатнома олмасдан туриб мазкур дор йўлидан фойдаланмаслик бўйича қатъий тақиқ қўйилди.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси аттракционлар билан боглик нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, мамлакат ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғлари ҳамда кўнгил очар масканларда ўрнатилган ва фойдалинаётган техник носоз ва шубҳали бўлган аттракционларга дуч келганлардан “аттракцион_назорати” электрон мобил платформасгаи мурожаат қилишларини сўради.
Шунингдек, қўмитанинг 71 203-02-39 ишонч телефони орқали мурожаат қилиш мумкин.
Изоҳ (0)