Колумбияда Путумаё департменти марказига сел келиши натижасида камида 14 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«65 нафарга яқин жароҳатланганлар Мокоа шаҳри шифохонасига жойлаштирилган», — деди Табиий офатлар оқибатларига қарши кураш миллий агентлиги раҳбари Карлос Иван Маркес.
Унинг қўшимча қилишича, табиий офат шаҳарнинг 17 даҳасини қамраб олган. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, деб айтилмоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳодисага минтақада бир неча соат давом этган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган. Натижада Сангояко ва Мулато дарёлари қирғоғидан чиқиб кетган.
Табиий офат юз берган жойга Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос келиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)