31 март куни Андижон вилояти Шаҳрихон туман халқ депутатлари Кенгашининг сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган.
Хабар беришларича, туман ҳокими Одилжон Солиев ишдан олиниб, унинг ўрнига шу вақтгача Пахтаобод туманини бошқариб келган Ҳикматулло Дадахонов тайинланган.
Ҳикматулло Дадахонов 1976 йилда туғилган, 1998 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
1998 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида чорвачилик бўлими ишчиси сифатида фаолиятини бошлаган Дадахонов 2009—2015 йилларда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари, 2015 йилдан бошлаб эса Пахтаобод тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)