Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Ражабовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин оқибатида уйнинг 100 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
«Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари — 2009 йилда ва 2013 йилда туғилган ўғилларининг куйган ҳолдаги жасадлари топилган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Ёнғин айнан қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)