Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи Неъмат Ҳайдаров эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББдаги манбага асосланиб, «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Унинг ўрнига подполковник Элбек Хайруллаев Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланган.
Бундан ташқари, Юнусобод туман прокуратура бошқармаси бошлиғи ҳам ишдан олинган. Мансабдорларнинг нима сабабдан ишдан бўшатилгани маълум қилинмаган.
Аввалроқ Юнусобод тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)