Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Ў.Маҳкамовнинг уйида иситиш печидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин оқибатида уйнинг 80 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин айнан қачон содир бўлгани ва унинг оқибатида жабрланганлар ҳақида ахборот берилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)