Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистондаги миссиясини якунлаётган БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат билан 31 март куни учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
«ЮНЕСКО ваколатхонаси раҳбарига самарали фаолияти ҳамда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликнинг янада ривожланишига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид амалий масалалар ечимига қаратилган қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги иштироки учун миннатдорчилик изҳор этилди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Ўз навбатида, Криста Пиккат Ўзбекистондаги ЮНЕСКО ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти давомида кўрсатилган ҳар томонлама кўмак учун ташаккур билдирган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)