31 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ислом Каримов шарафига ўрнатиладиган ҳайкалларнинг лойиҳалари интернетда пайдо бўлди. 3 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида лойиҳаларнинг кўргазмаси очилади.
2. Қўқондаги ёнғин оқибатида бир аёл ва унинг икки фарзанди ҳалок бўлди. Ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган.
3. 1 апрелдан Ўзбекистондаги жиноий жазолар тизимида янги «мажбурий жамоат ишлари» жазоси кучга киради. Қонуннинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
4. Ўзбекистонда дам олиш кунлари кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилади. Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
5. Telegram’да аудиоқўнғироқларни қандай ишга тушириш мумкин? Telegram қисқа вақт ичида фақат 50 марта қўнғироқ қилиш имконини беради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)