«Дебби» циклони сабаб Австралияда юз берган сув тошқинлари оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Ўнлаб одамлар тан жароҳати олгани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида икки аёл ҳалок бўлган. Полициядан маълум қилишларича, улардан бири кучли сув оқими оқизиб кетган автомобиль ичида қурбон бўлган.
Бундан ташқари, 100 мингга яқин хонадон электр таъминотидан узилиб қолган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)