Ўзбекистон ҳудудида 1—2 апрель кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилади. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» марказига таяниб, UZ24 хабар қилди.
Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шамолнинг тезлиги сониясига 17—22 метргача кучаяди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3 ва кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳарорат кечаси +5...+10 ва кундузи +10...+15 даража илиқни ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12 даража ва кундузи +13...+18 даража илиқгача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси +5...+10 даража ва кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)