Ўзбекистон—Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар жараёни қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
27—30 март кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.
«Дўстона муҳитда ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув якунида 2017 йил учун музокаралар режаси келишиб олинди», — дейилади ТИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)