Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида қатнашиш учун 7 апрель куни Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, 7 апрель куни Тошкентда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Мария Захарованинг маълум қилишича, ушбу тадбир якунлари бўйича ташқи ишлар вазирлари томонидан насронийлар, мусулмонлар ва бошқа конфессияларнинг вакилларига нисбатан таҳқирлаш ва тоқатсизликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида қўшма баёнот қабул қилинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)