Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятида пайшанба куни ҳукумат кучлари томонидан ўтказилган операцияда камида 33 нафар жангари йўқ қилинган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилди.
«РИА Новости»нинг маълум қилишича, хавфсизлик кучлари операцияни пайшанба куни кечаси Чапархар ва Пачирагам округларида бошланган. Ҳозирги вақтга келиб 33 нафар жангари йўқ қилинган, олтитаси жароҳатланган ва 22 нафар жангари қўлга олинган. Йўқ қилинганлар орасида икки нафар дала қўмондони ҳам бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)