АҚШ президенти Дональд Трамп келгуси ҳафтага мўлжалланган Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўта мураккаб бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Хитой билан келгуси ҳафтадаги учрашув жуда қийин бўлади. Чунки биз бундан кейин улкан савдо дефицитини сақлаб қолиш ва иш ўринларини йўқотишни истамаймиз», — дея ёзув қолдирди АҚШ етакчиси Twitter’даги саҳифасида.
Дональд Трампга кўра, АҚШ компаниялари «бошқа муқобил вариантлар»ни қидиришга тайёр туриши лозим.
Изоҳ (0)