Брюсселдаги Туркия элчихонаси ёнида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тарафдорлари ва душманлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Натижада бир неча киши жароҳатлар олди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бир гуруҳ турклар референдумда овоз бериш учун келган курдларга пичоқ билан ҳамла қилгач, Бельгия полицияси аралашишга мажбур бўлди. Ярадорлар касалхонага ётқизилди, аммо уларнинг аниқ сони ошкор этилмаяпти.
Намойишчилар 30 март, пайшанба куни кечгача элчихона биноси ёнидан кетмади. Элчихона биносида Туркия президенти ваколатларини кенгайтириш бўйича референдумда овоз бериш учун сайлов участкаси жойлашган.
Изоҳ (0)