Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази жамиятшунослари сўровлар чоғида россияликларнинг тўртдан бир қисми Қуёш Ер атрофида айланади, деб ҳисоблашини аниқлади. Бу ҳақда «АиФ» хабар бермоқда.
Марказ бош директори Валерий Фёдоров таъкидлашича, россияликларнинг ҳар тўртинчиси Ер Қуёш атрофида айланади деб эмас, балки аксинча деган фикрда.
«Бу биз аниқлаган, сўнг қайта текшириб кўриб, яна тасдиқлаган ижтимоий фактдир», — деди Фёдоров. У бундай натижадан ҳайратда қолганини қайд этди.
Изоҳ (0)