Термиз шаҳар жамоат транспортида тўлов воситаси сифатида жетонлар жорий этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоятда автотранспорт фаолиятини мувофиқлаштирувчи «Сурхондарётранс-маркази» мутасаддилари маълум қилди.
Жорий йил 1 апрелдан автобусларда йўл ҳақи тўлашда пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар ҳам тўлов воситаси сифатида қабул қилинади.
Бунинг учун жойларда «Автобус жетонлари» деб номланган махсус шохобчалар ташкил этилиб, улар аҳолига хизмат кўрсатувчи ходимлар ва тўлов терминаллари билан таъминланди.
Изоҳ (0)