• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Ўзбекипаксаноат»ни ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади. Мақсад — йилига камида 35 минг тонна пилла етиштириш

    Мавзуга доир: Етарли даражада ва вақтида рағбатлантирилмаётган пиллакор: Ўзбекистон пиллачилигида яна қандай муаммолар бор?

    Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 29 март куни «‘Ўзбекипаксаноат’ уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор матни ва шарҳи ЎзА томонидан эълон қилинди.

    Қарорга мувофиқ тижорат банклари иштирокида таъсис этиладиган, ўзига маълум хўжалик зоналари бириктириладиган, ҳудудларда пиллачилик тармоғи корхоналари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бешта минтақавий жамиятдан иборат «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ташкил этилмоқда.

    Шу билан бир қаторда ҳудудий ва туман «Агропилла» корхоналарини ташкил этиш, улар зиммасига сифатли ипак қурти уруғини пиллачилик билан шуғулланувчи касаначилар ва ташкилотларга тарқатиш, ипак қуртини парваришлаш ва пилла етиштириш бўйича консултация хизматлари кўрсатиш, пилла етиштириш жараёнини мониторинг қилиш, пиллани йиғиш ва тайёрлашни амалга ошириш каби вазифаларни юклаш кўзда тутилмоқда.

    «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари сифатида тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлаш учун суғориладиган ер майдонларини тақдим этиш бўйича тегишли маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро ҳокимияти органлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш, тут плантациялари қошида ва тут ораларида иккиламчи фаолиятни, жумладан, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачиликни йўлга қўйиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда сотиш белгиланган.

    Қарорда сифатли ипак қурти уруғи ва пилла хом ашёси етиштириш, унга бирламчи ишлов бериш, ипак ишлаб чиқаришнинг мавжуд қувватларини модернизация қилиш орқали пиллани чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш, пиллачилик тармоғини ривожлантиришга доир дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш, тизимли ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

    2017—2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида қарорга мувофиқ пиллага бирламчи ишлов бериш тизимини такомиллаштириш, сифат менежментининг замонавий усуллари, тайёр маҳсулотнинг харидоргир турлари ва дизайнини кенг жорий этиш, уни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштириш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ишчи гуруҳ тузилди.

    Қарорда пиллачилик соҳаси корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, модернизация қилиш, озуқа базасини ва пилла етиштиришни кўпайтириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш мақсадида 2023 йил 1 январгача корхоналар ягона солиқ, ягона ижтимоий тўлов ва божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)дан озод қилиниши, касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия таъминлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилган.

    Ушбу имтиёзлар бир томондан пиллачилик соҳаси, ипак қурти уруғи ва пилла етиштирувчилар, иккинчи томондан пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноати учун катта имконият ва қулайликлар яратиб беради. Пилла етиштириш билан банд аҳолининг моддий манфаатдорлиги кучаяди.

    Қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши пиллачилик тармоғининг барча жиҳатларини қамраб оладиган ҳамда унинг жадал ривожланишини таъминлайдиган яхлит бошқарув тизимини яратиш имконини беради.

    Озуқа базасининг мустаҳкамланиши ва кенгайиши, пилла етиштириш мажмуаларининг бевосита тутзорлар яқинида барпо этилиши, 2 баробар кўп ҳосил берадиган, озуқа қиймати юқори ва совуққа чидамли тут кўчатларининг олиб келиниши пилла етиштириш ҳажмларини ҳозирги 26 минг тоннадан 35 минг тоннага (135 фоизга) ошириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, шу жумладан, шойи газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилади.

    Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2021 йилга бориб умумий етиштирилган пилла ҳажмида пиллани қайта ишлаш улуши 50 фоизгача оширилади, янги иш ўринлари яратилади, маҳсулот экспорти ҳисобидан валюта маблағлари тушуми ортади.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    29.03.2017, 22:36   Изоҳ (0)   8223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат Ўзбекистон паркларидаги юқори технологик аттракционларда хавфсизлик масалалари ҳақидаги парламент сўровини Абдулла Ариповга юборди

    29.03.2017, 22:27

    Абдулазиз Комилов Франция ташқи ишлар вазири билан учрашди

    29.03.2017, 22:22

    Ўзбекистон Сенати Судьялар олий кенгаши раисини тайинлади ва Президентнинг айрим фармонларини тасдиқлади

    29.03.2017, 22:16

    Ўзбекистон сенаторлари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ҳисоботини тинглади

    29.03.2017, 22:14

    Ўзбекистондаги 5253 та маҳаллада 2017 йил бошидан бери бирорта ҳам жиноят содир этилмади

    29.03.2017, 22:12

    Ўзбекистон ТИВда Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    29.03.2017, 22:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    Спорт | 11 август, 10:09

    “Россия ва Украина келишуви ҳеч кимни хурсанд қилмайди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 11 август, 09:57

    Озарбайжон Украинага қурол етказиб беришни тиклаши мумкин

    Дунё | 11 август, 09:48

    Модель, хонанда, актриса: карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган биринчи хонимлар (фото)

    Шоу-бизнес | 11 август, 09:38

    Хоразмда “меҳнат стажи қилиб берувчи” мутахассис ушланди

    Ўзбекистон | 11 август, 09:25

    “Манчестер Сити” футболчиси “Эвертон”га ижарага берилади

    Спорт | 11 август, 09:18

    Трамп уйсизлардан Вашингтонни тарк этишни талаб қилди

    Дунё | 11 август, 09:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.