30 мартга ўтар кечаси Россиянинг Самара вилояти Зубчанинка қишлоғи ҳудудида «Смишляевка-Безимянка» перегони (икки қўшни станция орасидаги масофа)да юк машинаси аёл кишини босиб кетди, деб ёзади «1news.uz». Аёл ҳалок бўлди.
У темир йўлни мумкин бўлмаган жойдан кесиб ўтган, дея маълум қилди Куйбишев транспорт прокурори ёрдамчиси Максим Ворошилов.
Марҳума 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган, у Самарада ўғли билан бирга истиқомат қилган.
Изоҳ (0)