• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Етарли даражада ва вақтида рағбатлантирилмаётган пиллакор: Ўзбекистон пиллачилигида яна қандай муаммолар бор?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни «‘Ўзбекипаксаноат’ уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. ЎзА томонидан эълон қилинган қарор шарҳида ушбу ҳужжатни қабул қилишга сабаб бўлган омиллар — Ўзбекистон пиллачилик соҳасида юзага келган муаммолар ҳақида атрофлича маълумот берилган.

    «Бугунги кунда мавжуд 80 миллион туп тут қаторлари ва 51 минг гектар майдондаги тутзорлардаги мавжуд озуқа базаси ҳисобига йилига 450 минг қутидан ортиқ ипак қурти парваришланиб, 26 минг тонна пилла етиштирилмоқда. Шу билан бир қаторда, кимё саноатининг жадал ривожланиши, сунъий ва синтетик тола ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиши жаҳон бозорида табиий ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайишига олиб келди», — дейилади қарор шарҳида.

    Таҳлилий натижалар бугунги кунда ипак қурти уруғи етиштиришга ихтисослашган маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш технологияларининг эскирганлиги ва модернизация қилинмаганлигини кўрсатмоқда. Соҳага тизимли ёндашув ва мувофиқлаштиришнинг етарли даражада эмаслиги оқибатида мазкур корхоналар Ўзбекистондаги ипак қурти уруғига бўлган талабни тўлиқ таъминламаяпти.

    Вужудга келган ипак қурти уруғи етишмовчилиги ўрнини қоплаш учун ҳар йили 230—250 минг қути ипак қурти Ўзбекистонга импорт қилинмоқда ва бу тармоқ корхоналари эҳтиёжининг 50 фоизини ташкил этмоқда.

    Мавжуд тутзорлардан фойдаланиш, уларни сақлаб қолиш ва Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитларига мос келадиган, озуқа қиймати юқори бўлган тут кўчатларини экиш талаб даражасида ташкил этилмаганлиги, тут плантацияларида тегишли агротехник тадбирларнинг амалга оширилмаслиги тутзорлардаги, дала ва йўл четларидаги тут туп сонлари ва ҳосилдорлигининг йил сайин пасайиб боришига сабаб бўлмоқда.

    Бундан ташқари, ҳудудларда ипак қуртининг аҳоли хонадонларида боқилиши бир қатор ноқулайликлар туғдириб, мавсумдан кейин пилла боқилган хоналарни таъмирлаш аҳоли учун сезиларли даражада молиявий харажатларни талаб қилади. Хонадонларда пилла боқиш учун зарур шароитларнинг етарли эмаслиги ҳам юқори сифатли ва кутилган пилла ҳосилини олиш имконини бермайди.

    Шунингдек, пиллакорларнинг етарли даражада ва ўз вақтида моддий рағбатлантирилмаслиги уларнинг пилла боқишга бўлган қизиқишини сўндирмоқда.

    Пиллани қабул қилиш ва унга бирламчи ишлов бериш ишлари ҳанузгача маънавий эскирган ва катта харажат талаб қиладиган ускуналар билан жиҳозланган туман «Пилла» корхоналари томонидан амалга оширилмоқда. Уларга етарли миқдорда хўжаликлар бириктирилмагани оқибатида ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш корхоналари наслли пилла билан тўлиқ ҳажмда таъминланмаяпти.

    Пилла хом ашёси етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмаётганлиги аксарият пиллани қайта ишлаш ва ипакчилик корхоналарининг тўлиқ қувват билан ишламасдан, йилига 4-5 ойлаб фаолиятини тўхтатиб қўйишига олиб келмоқда.

    «Бугунги кунда тармоқ нуфузини ошириш учун озуқа базасини жадал ривожлантириш, сифатли ипак қурти уруғи етиштириш тизимини кенг йўлга қўйиш, саноатбоп пилла хом ашёсини етиштириш ва пиллани қайта ишлаш корхоналарининг тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш баробарида тайёр рақобатбардош маҳсулот билан жаҳон бозорига чиқиш ва соҳанинг экспорт имкониятини тубдан яхшилаш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати пайдо бўлмоқда», — дейилади қарор шарҳида.

    Тармоқда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев «Ўзбекипаксаноат»ни ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади. Мақсад — йилига камида 35 минг тонна пилла етиштириш

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    29.03.2017, 22:42   Изоҳ (0)   7863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Ўзбекипаксаноат»ни ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади. Мақсад — йилига камида 35 минг тонна пилла етиштириш

    29.03.2017, 22:36

    Сенат Ўзбекистон паркларидаги юқори технологик аттракционларда хавфсизлик масалалари ҳақидаги парламент сўровини Абдулла Ариповга юборди

    29.03.2017, 22:27

    Абдулазиз Комилов Франция ташқи ишлар вазири билан учрашди

    29.03.2017, 22:22

    Ўзбекистон Сенати Судьялар олий кенгаши раисини тайинлади ва Президентнинг айрим фармонларини тасдиқлади

    29.03.2017, 22:16

    Ўзбекистон сенаторлари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ҳисоботини тинглади

    29.03.2017, 22:14

    Ўзбекистондаги 5253 та маҳаллада 2017 йил бошидан бери бирорта ҳам жиноят содир этилмади

    29.03.2017, 22:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.