GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2017 йил апрелидан автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган автомобиллар ишлаб чиқаришни кўпайтиради, дея хабар бермоқда UzDaily.
Компания қайд этишича, апрелдан «автоматли» машиналарни ишлаб чиқариш босқичма-босқич тарзда умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 20 фоизидан 40 фоизигача оширилади.
Шу билан бирга GM Uzbekistan автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган Lacetti SХ, Cobalt LТ ва Nexia LT автомобилларини чиқаришни бошлайди.
Изоҳ (0)