22 март куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси биносида Ravon автоконцерни дилерлари конференцияси бўлиб ўтди, деб ёзади «1news.uz». Компания вакиллари ўз ютуқларини эълон қилди ва Россия бозоридаги савдони 25 марта оширишга ваъда берди.
Бош директор Шароф Ашуров таъкидлашича, 2016 йилда Россияда Ravon’нинг 50 та дилерлик маркази ўз эшикларини очган, улар жами 1811 та автомобилни сотган, уларнинг 50 фоизи ноябрь-декабрь ойларида сотилган.
Концерн раҳбарияти Россияда яна 70 та марказни очиш ва йилига камида 50 мингта автомобиль сотишни режалаштирмоқда.
Компания таҳлилчилари тақдим этган прогнозларга кўра, Ravon R2 2017 йилда «А» сегментининг 80 фоизини «забт этади», корпоратив савдолар эса 20 фоизга етади.
Автоконцерн «Корчма», «Тануки», «Якитория», Papa Jones, «Яндекс. Такси» каби компаниялар билан шартномалар тузди. Шунингдек, ЭРА-Глонасс ва 112 хизмати билан интеграцияланадиган Ravon Assitance тизими ҳам савдолар ўсишига ўз таъсирини ўтказиши керак.
Изоҳ (0)