Словакиянинг Bozena Security Systems компанияси мутахассислари кўча тартибсизликларини бостириш учун мўлжалланган Bozena Riot машинасини ишлаб чиқди, деб ёзади Gizmodo.
Транспорт воситаси уч қисмдан иборат — транспортёр, уч тоннали қалқон ва сувли прицеп. Ҳайдовчининг кўриш соҳасини тўсиб турадиган қалқон тепага кўтарилиб, полициячиларни олдинга ўтказиши ва кенгайиб, кўчани тўлиқ тўсиб қўйиши мумкин. Унда, шунингдек, шикастловчи қуролдан ўқ отиш учун туйнуклар бор.
Машина бир нечта кузатуб камералари билан жиҳоланган, улар ҳайдовчининг олдинда бўлаётган воқеаларни кўришини таъминлайди. Бундан ташқари, унда иккита сувотар қурол (водомёт) ҳам бор.
Изоҳ (0)