Ўзбекистоннинг Ravon автомобилсозлик компанияси россиялик ҳар бир харидорга Google смартфонини совға қилади, деб ёзади «1news.uz». Корхона раҳбарияти ўзлари ишлаб чиқарган машиналар савдоси ҳажмини ошириш учун шундай усулдан фойдаланишга қарор қилди.
Ravon компанияси мутахассислари акция муваффақиятли кечиши ва истеъмолчилар талаби даражаси аҳамиятли тарзда ошишига умид қилмоқда.
Янги гаджетни россиялик харидорларнинг барчаси қўлга киритади. Google компанияси билан ҳамкорликда яратилган смартфон Ravon Online сервисига уланган, унинг ёрдамида техник хизмат кўрсатишга ёзилиш ва электрон китоб тутиш мумкин.
Аввалроқ Ravon компанияси Россия бозоридаги савдо ҳажмини 25 марта ошириш режаларини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)