Карлос Шоқол лақаби билан бутун дунёга танилган террорчи Ильич Рамирес Санчес учинчи бор бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беради «Газета.ru».
Венесуэладан чиққан террорчи учинчи ҳукмни 1974 йил Париждаги дўконлардан бирида икки кишининг умрига зомин бўлган портлашни ташкиллаштиргани учун қабул қилиб олди.
Ильич Рамирес Санчес 1970-1980 йилларда амалга оширган қатор қотилликлар учун жазоланмоқда. 2013 йилда Франция суди Карлос Шоқолга берилган иккинчи бир умрлик қамоқ жазосини бекор қилмаган эди.
Изоҳ (0)