Квинсленд университети палеонтологлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида фанга маълум энг катта динозавр изи топилгани ҳақида хабар берди. Қадимий мавжудот панжа изининг узунлиги 1,75 метрни ташкил қилади. Бу ҳақда Inquisitr нашри маълум қилди.
Олимларнинг сўзларига кўра, Брума шаҳридан 40 километр шимолда топилган из зауроподлар гуруҳига кирувчи динозаврга тегишли. Бу гуруҳга тўрт оёқли динозаврлар кириб, уларнинг ўзига хос белгилари узун бўйин ва улканлик ҳисобланади.
Шунингдек, палеонтологлар бошқа динозаврларга тегишли 20 та изни топган. Топилмаларнинг ёши 90—115 миллион йил деб баҳоланмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)