Куни кеча Дубайда очилган сунъий интеллект лабораторияси яқин вақт ичида мансабдорлар ва хусусий сектор вакиллари ишига роботларни жалб этиш учун уларни ўқитишга киришади. Бу ҳақда «Вести Кавказа» хабар бермоқда.
Апрель ойида лаборатория ходимлари 200 кишини ўқитади. Бундан ташқари, унда олимлар, талабалар ва барча истовчилар учун текин фойдаланиш ташкил этилади.
Келажакка қараб ҳаракатланиш учун ҳукумат ишини қайта кўриб чиқишимиз ва хизматларимизга сунъий интеллектни жорий этишимиз лозим. Бизда бу технологияни қабул қилишдан бошқа танлов йўқ. Биз қўнғироқлар марказини улар билан алмаштириш ва ота-оналарга болалар учун мактаб танлашда когнитив аниқлашдан фойдаланишларида ёрдам бермоқчимиз.Дастур муаллифлари мазкур муассасалар фаолиятига янги технологияни жорий этиш улар ишини анча енгиллаштиради деб ҳисобламоқда.Аиши бин Бутти бин Бишр, Smart Dubai Office доктори
Изоҳ (0)