Ҳиндистоннинг Жангаон шаҳрида яшовчи Срилата Канчанапалли исмли 25 ёшли аёл уч оёқли қизчани дунёга келтирди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Бундай ноодатий чақалоқ «паразит эгизак» деб аталувчи камёб ҳодиса туфайли туғилди. Бола операция қилинди, у яшаб кeтади.
«Паразит эгизак» биологик феномени юз мингта туғуруқ ҳолатида бир марта учрайди. Ушбу патологияда эгизаклардан бири она қорнида ўзининг заифроқ қардошини ютиб юборади. Шу тариқа, паразит ўз «қурбони» билан тўлиқ ёки қисман қўшилиб кeтади.
Чақалоқнинг ортиқча оёғини олиб ташлаш бўйича операцияни ўтказиш учун уни Ҳайдабарадон шаҳридаги касалхонага олиб боришди. Мураккаб амалиёт уч соат давом этди ва муваффақиятли кечди. Шифокорлар хавотирга ўрин қолмаганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)