Берлиндаги Боде музейидан қиймати бир миллион доллар бўлган 100 килограммли олтин танга ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Берлин полициясининг хабар беришича, жиноятчилар музейга душанба куни кечаси нарвон ёрдамида кирган.
Экспертларнинг маълумотларига кўра, мукаммал аммо ноқулай тўлов воситасининг нархи ўз қийматидан анча юқори туради. Танга 2007 йилда Канадада Буюк Британия қироличаси Елизавета II шарафига тайёрланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўғрилар музейнинг қўриқлаш тизимини қандай четлаб ўтгани ва экспонат қўшимча ҳимоя воситалари билан жиҳозланган ёки йўқлиги ҳақида маълумот бермаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)