Фидель ва Раул Кастронинг синглиси Агустина Кармен Кастро Рус 78 ёшида Гаванада вафот этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Марҳуманинг синглиси Хуанита Кастронинг билдиришича, Агустинанинг сон суяги синган ва операция қилинганди. Операциядан сўнг жароҳатга инфекция тушгани сабабли унинг ҳолати оғирлашган.
Агустина Анхел ва Лина Кастроларнинг 7 нафар фарзанди орасида энг кичиги эди. У пианиночи Сильвио Родригес Карденасга турмушга чиққан ва 3 нафар фарзанд кўрганди. Қизи Кубада, икки ўғли эса АҚШда, Флоридада яшайди.
Агустина Кастронинг ихтиёрига кўра унинг жасади кремация қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 2016 йил 26 ноябрда оламдан ўтганди.
Изоҳ (0)