Тожикистоннинг бешта полигонида бўлиб ўтаётган ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар чоғида Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари шартли террорчиларни йўқ қилди, деб ёзади «ТАСС» Марказий ҳарбий округга таяниб.
«Россия ва Тожикистоннинг автоматик ўқотар қурол ва зирҳли машиналар билан қуролланган бўлинмаларининг рота тактик гуруҳлари шартли жиноий гуруҳларнинг йўналишларини разведка қилиш ва қидиришдаги ҳамкорликни машқ қилди. Ҳарбий хизматчилар армия авиацияси ёрдамида ноқонуний қуролли гуруҳларни қуршаб олиш ва йўқ қилиш бўйича биргаликдаги ўқув операциясини ўтказди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 27—30 март кунлари Россия ва Тожикистон мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режасига асосан, бирлашган қўшинлар гуруҳини бошқариш бўйича биргаликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)