Қудратли «Дебби» циклони Австралия қирғоқ чизиғини кесиб ўтди. Бу Квинсленд штати шимоли—шарқидаги Боуэн аҳоли пункти ва Эрли-Бич шаҳарчаси оралиғида юз берди, дея хабар беради «ТАСС».
Циклон соатига 12 километр тезликда ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда, унинг эпимарказида шамол шиддати соатига 250 километрга етди. Яқин атрофдаги ҳудудларда бир соат давомида 200 миллиметр ёғин ёғди.
Метеорологлар «Дебби»ни кучи жиҳатидан тўртинчи (жами 5 тоифадан) тоифага киритди. Шундай бўлса-да, Квинсленд ҳукумати раҳбари Анастасия Палашчук ёғинлар миқдори бўйича гап «100 йилда бир бўладиган ҳодиса» ҳақида кетаётгани ва штат аҳолиси учун жиддий хавф туғдиришини билдирди
Штат расмийлари «Дебби»нинг эҳтимолий йўналишидаги ҳудудларда яшовчи 30 мингдан ортиқ аҳолини уйларини тарк этишга чақирди.
Изоҳ (0)