Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер барча қийинчиликлар, жумладан, Буюк Британиянинг иттифоқдан чиқишига қарамай, Европа Иттифоқи тарқалиб кетмайди, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Ҳали Европа Иттифоқининг 100 йиллик юбилейини нишонлаймиз», — дея умид билдирди Юнкер.
Еврокомиссия раҳбарига кўра, тузилмага аъзо давлат миллий ўзлигини сақлаб қолади. Бирхиллаштириш сиёсати эса Европани барбод қилади.
«Европа Иттифоқини ҳеч қачон давлат сифатида кўрмайсиз. Биз АҚШ каби давлатга айланиш жараёнида ҳам эмасмиз», — деб таъкидлади Еврокомиссия раҳбари.
Маълумот учун, 25 март, шанба куни Италия пойтахтида тузилма учун асос бўлиб хизмат қилган Рим шартномаси имзоланганининг 60 йиллигига бағишланган Евроиттифоқ саммити очилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)