АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Ҳиндистонни мамлакатга ноқонуний равишда кирган 271 нафар ҳиндистонлик муҳожирни депортация қилиш режалари ҳақида огоҳлантирди.
Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушму Свараж баёнот берди. Вазир парламентдаги чиқиши вақтида депортация рўйхатига тушган ҳиндистонликлар ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун сўров жўнатилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.«Биз бу одамларнинг фуқаролигини текширмасдан туриб, рўйхатга қандай ишонишимиз мумкин? Биз АҚШ ҳукуматидан қўшимча маълумотлар сўрадик ва ҳиндистонликларнинг фуқаролиги тасдиқланганидан кейингина, депортация бўйича фавқулодда сертификат беришимизни маълум қилдик», — деди вазир.
Pew Reserch нашрининг март ойидаги ҳисоботига кўра, АҚШда ноқонуний асосда қарийб икки миллион ҳиндистонлик яшайди. Экспертларнинг маълумотларига асосан, дунёдаги ҳар йигирманчи муҳожир Ҳиндистонда туғилган. Шу тариқа мамлакат муҳожирларнинг асосий халқаро «манбаи»га айланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)