Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри Сунхуа округида қурилиши давом этаётган иссиқлик электрстанциясидаги қулаш оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, яна икки киши жароҳат олган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Қулашга нима сабаб бўлгани, шунингдек, вайроналар остидаги қанча одам борлиги ҳозирча номаълум.
Маҳаллий маъмурият нохуш ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)