АҚШнинг Миссури штати, Сент-Луис шаҳрида содир этилган отишма оқибатида бир ўспирин ҳалок бўлди ва олти киши яраланди. Бу ҳақда, маҳаллий KMOV телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ахборотига кўра, 24 март, жума куни тунда номаълум кимсалар кўчада йиғилиб турган одамлар гуруҳига яқинлашиб, ўт очган.
Оқибатда, 15 ёшли ўспирин ҳалок бўлган. Яна олти киши, жумладан 8 ёшли болакай яраланган — унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Терговчилар отишмани уч киши уюштирган, деган тахминда. Гумонланувчилар воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган, отишма сабаби номаълум.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)