23 март, пайшанба куни миналанган автомобиль Хомс вилояти Ал-Машраф аҳоли пункти яқинидаги Сурия армиясининг блокпости олдида портлаган, деб мамлакат телевидениесига таяниб «РИА Новости» хабар беради.
Можаро Салямия — Хомс автомобиль йўлидаги текширув пунктида рўй берган. Автомобиллардан бирини текшириш пайтида ичида террорист ҳамда унинг шериги портловчи қурилмани ҳаракатга келтириб юборган.
Телеканалнинг таъкидлашича, текширув пункти бошлиғи ҳамда ҳарбий хизматчилар қурбон бўлган. Шунингдек, кўплаб жароҳат олганлар бор. Қурбонлар ва жароҳат олганларнинг аниқ сони ҳозирча эълон қилинмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)