КХДРнинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Ким Чжон Гюн АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий машғулотларини танқид қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Улкан миқдордаги қурол-яроғ жалб этилган мазкур ҳарбий машғулотлар исталган вақтда ҳақиқий жангга айланиши мумкин, шунинг учун Корея яриморолидаги вазият ядровий уруш арафасида турибди», — дея маслаҳатчининг сўзларидан иқтибос келтиради «Интерфакс».
Аввалроқ АҚШ, Япония ва Жанубий Корея КХДРнинг эҳтимолий ҳужумини олдини олиш мақсадида уч томонлама ракетага қарши мудофаа ҳарбий-ўқув машғулотларини бошлаган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)