Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги тезкор темир йўл тармоғи қурилиши якунига етмоқда. Бу ҳақда «Muslimaat.uz» хабар берди.
Haramain Express экспресс-поездини ишга тушираётган қурилиш компанияси режалаштирилган 450 километр йўлдан 430 километрини битириб бўлди.
Жиддадан Макканинг «Ар-Русаифа» вокзалигача элтувчи йўлнинг қолган қисмини тез орада якунлаш мўлжалланган. Барча қурилиш ишлари тугагач, 2017 йилнинг декабрь ойида илк синов поезди қатновини бошлайди.
Икки муқаддас шаҳарни бирлаштирувчи темир йўл Саудия ҳукумати учун муҳим аҳамиятга эга. Мазкур лойиҳа кечикишларсиз, белгиланган жадвал бўйича амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)