Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев республика аҳолисини хотиржамликни сақлашга ҳамда қатор сиёсатчиларнинг гаплари ва хатти-ҳаракатларига танқидий муносабатда бўлишга чақирди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда унинг инқилобнинг 12 йиллиги муносабати билан тарқатилган халққа мурожаатида айтилади.
«Бугунги кунда ўзларининг ғаразли манфаатлари йўлида жамоатчилик орасига нифоқ солишга ва мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга интилаётган сиёсатчиларнинг гижгижлашларига берилмаслик муҳимдир», — дея таъкидлади президент.
Унинг сўзларига кўра, 2005 йилдаги инқилоб Қирғизистон халқи «бошдан-оёқ чириб кетган ҳукуматни қабул қилмаслик фикрида бирдам бўлгани учун» амалга ошган. «Аммо мартдаги халқ инқилоби берган асосий тарихий сабоқ шу бўлдики, халқ ҳақиқий инқилоб фақат халққа қарши режимни ағдариш эмаслигини, балки унинг забт этилишини ҳимоя қилиш ва қўпорувчилик кучларининг мамлакатга авторитаризм ва қонунсизлик ҳолатини қайтаришига йўл қўймаслик муҳимлигини англади», — дея фикр билдирди давлат раҳбари.
Атамбаев республика фуқаролари ва сиёсатчилари «ўша воқеаларни доим эсда тутиши» ва «улардан сабоқ олиши» кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)