«Толибон» террорчилик ташкилотининг жангарилари Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг Сангин тумани устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳукумат кучлари йўқотишларга учраган ва кучли тўқнашувдан сўнг туманни тарк этишга мажбур бўлган.
Экспертларнинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда Афғонистоннинг жанубий ва шарқий вилоятларида экстремистлар позицияларининг сезиларли даражада мустаҳкамланаётгани кузатилмоқда.
Изоҳ (0)