Россиянинг Владимир вилояти, Струнино шаҳридаги «Ерик» дўкони эгаси 8 йилдан бери муҳтожларга нон тарқатиб келади, бироқ улар бунга жавобан уни ҳақоратлайди ва прокуратурага шикоят қилади. Бу ҳақда «Afisha Daily» хабар берди.
Мамуд Шавершян ҳар ой махсус талонлар орқали икки мингга яқин батон ва мингга яқин қора нон тарқатади. Мижозларнинг аксариятига кўра, нонни улар учун шахсан Путин, шаҳар мэри ёки Владимир вилояти губернатори ажратади, дўкон эгаси эса уларга бунинг фақат бир қисмини тарқатади, холос.
Шавершяннинг устидан бир неча бор президент маъмурияти, прокуратура, санитария-эпидемиология станциясига шикоят йўллашга ҳаракат қилинди. Фуқароларнинг аксарияти навбатга бир неча маротабадан туриб, кўпроқ талон олиб қолишга уринади.
Мамуд Шавершян Россияга Арманистондан 25 йил аввал келган. У бепул нон ажратишдан ташқари, қўшни болалар боғчасига тешиккулча ва печений, черковга нон тарқатади. Арманистондаги ўзи ўқиган мактабни деярли бошдан-оёқ таъминлайди.
Изоҳ (0)