Жанговар электромагнит замбаракнинг синови ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган. Синов акс этган видео яқинда эълон қилинди. Бу ҳақда Popular Mechanics нашрига таяниб, «Корреспондент.net» маълум қилди.
Снаряднинг тезлиги 3 км/секунддан ошади, анъанавий снарядларнинг тезлиги эса камдан кам ҳолатда 1,5 км/секунддан ошади.
Снаряд урилиш кучи ҳисобига зарар етказади, шунинг учун уни тайёрлашда портлатгич ишлатилмайди.
Лойиҳа устида иш 2005 йилда бошланган. Замбаракни тайёрлаш учун 15 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)