Сурия КХДРга қарши қаратилган ҳарбий машқлар ва тарғибот кампаниясини кескин қоралайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг мазкур баёноти матни Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилди.
«Қўшма Штатлар ва вассалларининг КХДР суверенитетини бузиш мақсадидаги тажовузкор ҳаракатлари Корея ярим оролида кескинлик кучайишига олиб келади. Минтақада ҳарбий таҳдидни бартараф этиш, мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни таъминлаш лозим», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Корея ярим ороли жанубида 1 мартдан бери АҚШ ва Жанубий Кореянинг Key Resolve ҳамда Foal Eagle ҳарбий машқлари ўтказилмоқда.
«Минтақада ҳарбий таҳдидни бартараф этиш, мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни таъминлаш лозим», — деб таъкидланади баёнотда
Изоҳ (0)