Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Орол денгизи билан боғлиқ вазиятни муҳокама этди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Музокараларда сув—энергетика комплекси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Марказий Осиё трансчегаравий дарёлари сув ресурслари умумий бойлик эканлигини яна бир бор тасдиқладик. Минтақамиздаги барқарорлик, фаровонлик, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар, миллионлаб кишилар тақдири улардан нечоғли оқилона фойдаланишга боғлиқ. Қўшниларимизнинг сувдан фойдаланиш истагини жуда яхши тушунамиз, бунда иштирок этишга ҳам тайёрмиз. Бироқ бу мазкур дарёларнинг қуйи қисмидаги бошқа давлатлар зарари ҳисобига бўлмаслиги лозим.Қозоғистон президенти Орол денгизи муаммосига алоҳида тўхталиб ўтди.Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти
Биз Орол денгизи атрофидаги вазиятни муҳокама этдик ва яна бир бор Оролни қутқариш халқаро жамғармаси муаммо ечимини топиш, давлатларимиз ўртасида бу борадаги алоқаларда асосий платформа эканлиги ҳақида якдил фикрга келдик.Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти
Изоҳ (0)