Жиззах вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси Barcode Technology МЧЖ билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида жойлашган барча коллежларга EDK-1 инфрақизил аниқлагичли турникетлар ўрнатмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма мутасаддилари маълум қилди.
Мазкур қурилма коллеж ўқувчиларини назорат қилиш, ота-оналарда фарзандларининг дарсга қатнашиши ҳамда ўқув кўрсаткичлари ҳақида маълумот бўлишини таъминлашга хизмат қилади.
Ушбу турникетлар 1 дақиқада 100-120 нафаргача ўқувчини рўйхатга олиб, таълим муассасаларига мунтазам келмаётган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради.
Шунингдек, бундай турникетлар орқали бегона шахслар ўтганда сигнализация ишлаб, уни суратга олади ва компьютер хотирасига сақлайди.
Изоҳ (0)