Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунларига юқори баҳо берди. Бу ҳақда «Казинформ» маълум қилди.
Яқин маданий—тарихий алоқаларимиз дўстона муносабатларимизнинг муҳим омили ҳисобланади. Ўзбекистонда миллиондан ортиқ этник қозоқ яшамоқда, 500 минг нафар ўзбек икки давлатни ҳам ўзининг ватани ҳисоблайди. Биз ўзаро маданият кунларини ўтказиш ҳақида келишиб олдик. Ўзбек ёшлари, талабаларини олий ўқув юртларимизда таҳсил олишга таклиф этамиз.Қозоғистон президентига кўра, бугунги кунда икки давлат ўртасида ҳал этилмаган масалалар мавжуд эмас.Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти
Учрашувимизни юқори баҳолайман. Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қозоғистонга биринчи давлат ташрифи ҳамкорликнинг янги қирраларини очиб бермоқда.Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон президенти
Изоҳ (0)